iOS тизимида ишлайдиган смартфон ва планшетлар эгалари Instagram ижтимоий тармоғига жойланган фотосуратлар ва видеоларни катталаштириб кўриш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда сервиснинг Twitter’даги расмий аккаунтида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Фото ёки видео бармоқлар билан икки томонга сурилганда, катталашади, қўлни экрандан олгач эса, тасвир яна ўз стандарт ҳажмига қайтади.
Янги функция «аста-секинлик билан ёқилаётгани» туфайли, iPhone ва бошқа iOS-қурилмаларнинг барчасида ҳам мавжуд эмас. Android’да эса фотосуратларни катталаштириш имконияти «яқин ҳафталар ичида» пайдо бўлади.
Изоҳ (0)