iPhone 6 ва iPhone 6 Plus эгалари Сан-Хоседаги федерал судда Apple’га нисбатан смартфон дизайнидаги носозлик экран қотиб қолиши ва қурилмалар яроқсиз ҳолга тушишига олиб келаётгани кўрсатилган жамоавий даъво киритди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Уч нафар даъвогар — Тодд Клири, Юн Бай ва Томас Дэвидсон янги смартфонларда экран қотиб қолаётганини Apple iPhone 5 да қўллаган металл «қалқон»дан фойдаланмасликка қарор қилгани билан боғламоқда. Улар компанияни фирибгарлик ва истеъмолчилар ҳуқуқи тўғрисидаги қонунларни бузишда айблади ҳамда товон талаб қилмоқда.
Маълумот учун, «Тач касаллиги» (Touch Disease) фақат iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларида фойдаланганидан тахминан бир йил ўтиб пайдо бўлади. Экран қўл тегишига жавоб бермай қўяди, юзасида оқ чизиқлар пайдо бўлади. Экраннинг алмаштирилиши мазкур муаммоларни ҳал этмайди.
Изоҳ (0)