Австралиялик олимлар жадваллар билан ишлаш бўйича оммабоп дастур Microsoft Excel’ни илмий ишларда тизимли хатолар қилишда айблади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Генетика бўйича чоп этилган 3,5 мингта илмий иш таҳлил қилиб чиқилгач, уларнинг ҳар бешинчиси Excel билан боғлиқ хатоларга эга эканлиги аниқланди.
Сабаб сифатида олимлар баъзи белги ва ишоралар санага айлантириб юборилишини айтди.
Масалан, Septin 2 генининг номини Sept2 деб қисқартириш қабул қилинган, дастур эса охир-оқибат, уни «2 сентябрь»га (September 2) айлантиради. Маълумот рақам сифатида сақланади (ушбу ҳолатда 42615), ва агар ячейка операцияларда қўлланилса, уларда айнан шу рақам қатнашади.
Ўз навбатида, Microsoft компанияси Excel кенг тарқалган маълумотлар форматлари билан ишлаш учун яратилганини эслатиб, камёб форматлар учун эса созламаларни ўзгартириш кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)