Xiaomi компанияси 23 000 Паскал сўриш кучига эга бўлган янги Mijia Robot Vacuum Mop 5 Pro робот-чангютгичини тақдим этди. Қурилма иккита робоцимон чўтка билан жиҳозланган бўлиб, улар полни бир вақтда ҳам супуриш, ҳам ювиш вазифасини бажаради.

Ускуна сунъий интеллект тизими асосида ишлайди. Учта панорамали камера ёрдамида чангютгич 200 дан ортиқ турдаги предметларни аниқлай олади ва 47 хил турдаги тозалаш ишларини бажаролади.
Янгиланган док-станция ўз-ўзини тозалаш ва иссиқ ҳаво билан қуритиш функцияларига эга бўлиб, инсон омили аралашувини камайтиради. Қурилма 75 кун давомида мустақил равишда уйларни чангдан тозалаши мумкин. Унинг сув таъминоти тизимига эга версияси эса автоматик равишда сув бакини тўлдириш ва ювиш воситасини тозалаш каби ишларни ҳам бажара олади.

Mijia Robot Vacuum Mop 5 Pro Xiaomi экотизимига уланади ва овоз орқали бошқарилади. Қурилмани масофадан туриб тозалаш жадвалини белгилаш, тақиқланган зоналарни белгилаш ва бошқа ақлли қурилмалар билан синхронлаштириш мумкин.

Чангютгич икки хил модификацияда тақдим этилган: биринчиси — сув бакига эга базавий версия, иккинчиси — сув таъминоти ҳамда чиқиндиларни тўкиш тизими билан жиҳозланган кенгайтирилган вариант. “Ақлли” чангютгичлар нархлари 4 999 юан (ўртача 700 АҚШ доллари)дан бошланади.
Изоҳ (0)