АҚШнинг Техас штатида 82 ёшли Рене Нейра ва унинг 18 ёшли невараси Мелани Салазар битта коллежга ўқишга кириб, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар қаҳрамонларига айланди, деб ёзади Yahoo! News.
Мелани ўз Twitter’ида бобоси билан бирга ўқиши ҳақида 24 август куни маълум қилди «Ўз бобом билан фахрланаман!» — деб ёзди талаба қиз ўз постида. Твит тезда оммалашиб кетиб, минглаб «лайк» ва репост йиғди.
Рене ва Мелани жаҳон ОАВлари эътиборига тушди. Улар Пало-Альто коллежида ўқишнинг биринчи кунини бошлагани (ўқиш 27 август куни бошланган) ҳақида BuzzFeed, ABC News ва Huffington Post ёзди. Бундан ташқари бобо ва неварани Good Morning America телешоусига таклиф қилишди.
Салазар коллежда эркин санъатни, Нейра эса иқтисодиётни ўрганади. Коллеждан сўнг эркак Техас университетига кирмоқчи.
I'm so proud of my grandpa for finishing his first day at PAC this semester! 82 years old and not giving up!!! 😭🙌🏽💝 pic.twitter.com/IX4x5RhKXm
— Melanie Salazar ♡ (@melaniesalazara) August 24, 2016
Изоҳ (0)