ИШИД террорчилик гуруҳи ўз спикери Абу Муҳаммад ал-Аднанийнинг ўлими ҳақида эълон қилди, у Суриянинг Алеппо шаҳрида ўлдирилган. Бу ҳақда ИШИДга алоқадор Amaq агентлиги ал-Аднаний сафдошлари баёнотига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».
ИШИД спикери Алеппода ҳарбийлар ҳужумини даф қилаётган жангариларни суратга олаётиб ҳалок бўлган.
Ал-Аднаний асосан Ғарбда террорчилик ҳужумлари уюштиришга қаратилган даъватлари ва кескин нутқлари билан танилган эди. Европага ҳужумларни айнан у режалаштирган, деб ҳисоблашади.
Унинг Европада ҳужумлар уюштириш ҳақидаги мусулмонларга қаратилган сўнгги даъвати май ойида эълон қилинган эди.
Ҳозирча ал-Аднаний авиазарба ёки ердаги тўқнашувлар натижасида вафот этгани номаълум.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)