АҚШ Ҳиндистон ва Афғонистон билан сентябрда БМТ доирасида уч томонлама музокаралар ўтказишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Нью-Деҳлида 30 август, сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ давлат котиби Жон Керри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«АҚШ Нью-Деҳлидаги стратегик музокаралардан келиб чиқиб, Ҳиндистон ва Афғонистон билан келгуси ойда Нью-Йоркда, БМТ шафелигида уч томонлама музокараларни бошлашни режалаштирмоқда», — дея таъкидлади Керри.
Давлат котиби, шунингдек, Ҳиндистонда 2008 йили Мумбай ва 2015 йилда Патанкот авиабазасида амалга оширилган ҳужумларни уюштирганлар жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдирди.
Изоҳ (0)