Туркия террорчилар томонидан ўз фуқароларига нисбатан хавф тўлиқ бартараф этилмагунича, «Евфрот қалқони» операциясини давом эттиради. Бу ҳақда 30 август, сешанба куни республика ташқи ишлар вазирлиги вакили тарқатган баёнотда айтилади, деб ёзади «ТАСС».
«Операция нишонлари маълум. У Суриянинг ҳудудий дахлсизлиги ва бизнинг ҳимоя ҳуқуқимизни ҳурмат қилиш тамойиллари асосида, терроризм фуқароларимизни безовта қилишдан тўхтамагунича давом этади», — дейилади баёнотда.
Унда, шунингдек, Америка томонининг операция мақсадлари ҳақидаги даъволари «бутунлай номақбул эканлиги ва иттифоқдошлик руҳига тўғри келмаслиги» айтилади.
Изоҳ (0)