Папуа – Янги Гвинея қирғоқларида 31 август, чоршанба куни 6,7 магнитудали кучли ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маълумотларга кўра, ерости силкинишининг эпицентри Наматанаи шаҳридан 39 километр шарқда жойлашган. Унинг ўчоғи 499 километр чуқурликда бўлган.
Табиий офат оқибатида қурбон бўлганлар, вайроналар ҳамда цунами келиш хавфи ҳақида ҳеч қандай маълумот келмаган.
Изоҳ (0)