«Ангрен» махсус индустриал зонасида янги корхона Sponge Business масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Корхона мебель саноати учун поролон маҳсулотлар, пружина ва матраслар ишлаб чиқаради.
Янги корхонада автомобиль саноати учун поролон ва хотира кучига эга поролон каби янги маҳсулотлардан ташқари кенг доирадаги истеъмолчилар учун матраслар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ташкил этиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)