Ўзбекистонда 1 сентябрь, пайшанба куни айрим ҳудудларда ёғингарчилик кутилади, момақалдироқлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 1 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +16...+18 даража, қолган барча ҳудудларда +21...+22 даражагача илиқ бўлади.
1 сентябрь куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +22...+27 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +27...+32 даража, Фарғона водийси вилоятларида +30...+35 даража, Тошкент шаҳрида +34...+36 даража, қолган ҳудудларда +32...+37 даража иссиқ бўлади.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 1 сентябрга ўтар кечаси ва 1 сентябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)