АҚШ Эрон C-300 зенит-ракета мажмуасига эга бўлмаслиги учун барча имкониятларини ишга солди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси раҳбари ва диний раҳнамоси, Эрон қуролли кучлари бош қўмондони оятуллоҳ Али Хоманаий «Ҳотам ал-Анбия» ракетага қарши мудофаа базаси қўмондонлиги билан учрашув чоғида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«C-300 ракетага қарши мудофаа тизимлари ҳужумкор эмас, балки мудофаа қуролидир. Биз шундай душманга йўлиққанмизки, у бизга ҳатто мудофаа ҳуқуқини ҳам бермайди. Биз ушбу душман Ислом Республикасига қарши тажовузни хаёлига ҳам келтирмаслиги учун ўз мудофаа салоҳиятимизни кучайтиришимиз керак», — деди у.
«Эронга C-300 етказиб бериш атрофидаги шов-шув худди ўз вақтида Эроннинг Форду ядро объекти бўйича кўтарилган шов-шув каби Эрон халқи душманларининг навбатдаги адоватини намоён қилди. Улар шуни тушуниб олиши керакки, Эронга ҳужум қилган тақдирда, уларга қақшатқич жавоб зарбаси берилади», — дея таъкидлади Хоманаий.
Изоҳ (0)