Сурия расмийлари қамалдаги Алеппода гуманитар фалокатга йўл қўймаслик мақсадида 200 га яқин сув тарқатиш пунктини очди. Улардан йўл олган юк машиналари куну тун аҳоли турар-жойлари, касалхоналар ва гуманитар марказларни сув билан таъминламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Жангарилар Евфрат дарёсининг марказий иншоотларидан бирини қўлга олганидан сўнг шаҳарнинг бош сув тармоғи, бир пайтлар эни беш метрга етган Куэйк дарёси ингичка ирмоққа айланиб қолди. Сурия ҳукумати халқаро гуманитар ташкилотлар ёрдамида ғарбий Алеппода икки юзга яқин сув тарқатиш пунктини очди. Ҳозир улардан 120 таси ишламоқда, қолганларидан ҳам заруратга қараб фойдаланилиши кўзда тутилган.
Шаҳарда жами мингдан ортиқ қудуқ бурғуланган, шу сабабли ҳозирча ичимлик суви танқислигига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқилмоқда.
Изоҳ (0)