Москвалик ҳайдовчи автомобилининг сояси йўлдаги яхлит чизиқ белгисини кесиб ўтгани учун жаримага тортилганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости» «Drive2.ru» автомобиль интернет-порталига таяниб.
«Қоидабузарлик» 25 август куни Москва автомобиль ҳалқа йўли ва Липецкая кўчаси туташган жойда содир бўлди. Автомобилчининг сўзларига кўра, у Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясига шикоят юборган ва жавоб кутмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ (0)