Туркиянинг Диёрбакир шаҳри аэропорти ракетадан ўққа тутилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Dogan агентлиги манбаларига кўра, Курдистон ишчи партияси жангарилари аэропортдаги полиция назорат-ўтказиш пунктига тўртта ракета йўллаган. Ҳаво қўналғаси биносига ракеталар келиб тушмаган бўлса-да, унинг бир неча ойналари синиб тушгани билдирилмоқда.
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар ва аэропорт ходимлари терминалларга жойлаштирилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)