26 август санасидан старт берилган US Open теннис турнирида иштирок этадиган ўзбекистонлик Денис Истоминнинг биринчи рақиби испаниялик Рафаэль Надаль бўлади.
Катта дубулға туркумига кирувчи тўрт мусобақадан бири бўлган US Open старти олдидан Надаль турнирнинг 4-ракеткаси сифатида эътироф этилганди.
Истомин — Надал тўқнашуви 29 август куни бўлиб ўтади. Жуфтлик ғолиби 1/32 финал босқичида франциялик Стефан Робер ҳамда италиялик Андреас Сеппи ғолиби билан тўқнаш келади.
US Open турнирининг амалдаги ғолиби дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси — сербиялик Новак Жокович ҳисобланади.
Изоҳ (0)