Гонконгда бортида 289 йўловчи ва 10 экипаж аъзоси бўлган паром балиқчиларнинг елканли кемаси билан тўқнашиб кетди. Тўқнашув оқибатида бир киши жабрланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса 27 август, шанба куни кечаси Лантау оролидан 5 километр жануби-ғарбда содир бўлди. Макаодан Гонконгга йўл олаётган паром об-ҳавонинг ноқулайлиги шароитида 15 метрли балиқчилар кемасига урилди, унинг экипажи жабрланмади. Фақатгина паромнинг бир аёл йўловчиси енгил жароҳат олди.
Мутахассислар кеманинг шикастланган-шикастланмаганини текширгач, паром белгиланган вақтдан икки соат кечикиб манзилга етиб борди.
Изоҳ (0)