Чехиялик аёл саёҳат чоғида машҳур 32 километрлик Routeburn Track йўналишида ғойиб бўлган эди. Охир-оқибат у Янги Зеландиядаги тоғларда қолиб кетиб, бир ой давомида қутқарувчиларни кутгани маълум бўлди, деб хабар беради «Вести.ru».
Номи келтирилмаётган аёл эри билан 26 июль куни саёҳатга чиққан эди. Эртаси куни унинг эри қияликдан тушиб кетди. Аёл эрини топиш учун пастга тушди, аммо турмуш ўртоғининг ҳаётини сақлаб қола олмади. Уч кун тоғларда дарбадар юрган аёл ниҳоят бўш кулба топиб, унда ўрнашиб олди.
Қутқарувчилар аёлнинг соғлиғи жойидалигини уқтирмоқда. Бир ой давомида аёл нима билан озиқлангани номаълумлигича қолмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий гидлар аёлнинг бир ой давомида кулбага ҳеч ким келмагани ҳақидаги сўзларини шубҳа остига олмоқда.
Полиция воқеани ўрганмоқда.
Изоҳ (0)