Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Европада қуролланиш устидан назорат бўйича янги келишув тузишга чақирди. Бу ҳақда у Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасида 26 август, жума куни чоп этилган интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда Forbes.
Вазирга кўра, янги келишув Россия билан НАТО ўртасида янги қуролланиш пойгасининг олдини олишга имкон беради. У Россия бир неча бор альянсни Европада қуролланиш бўйича баҳсларга чорлаганини эътироф этди.
«Ушбу йўналишдаги назоратнинг қайта кўриб чиқилиши шаффофликка эришиш, таҳдидларнинг олдини олиш ва ишончга асосланган муносабатларни йўлга қўйишга имкон беради. Бу борада билдириладиган ҳамкорликка таклиф аниқ-тиниқ бўлиши лозим», — дея таъкидлади Штайнмайер.
Изоҳ (0)