Россиядаги «Ҳарбий-саноат компанияси» томонидан мобил телефон орқали бошқариш мумкин бўлган зирҳли автомобиль яратилди. Бу ҳақда компания бош директори Александр Красовицкий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бугун деярли исталган машинани роботга айлантирса бўлади. Бизда экипаж билан ва экипажсиз фойдаланиш мумкин бўлган машиналар бор. Уларни деярли мобил телефон орқали бошқариш мумкин, биз буни амалга оширдик», — дея таъкидлади Красовицкий. У айнан қайси модель ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмади.
Шу билан бирга, бош директор экипажга эга машинанинг афзаллигини эътироф этди. Красовицкийга кўра, инсон жанг майдонидаги вазиятни роботга қараганда яхшироқ баҳолайди.
Изоҳ (0)