Тергов Москва шаҳри марказидаги «Ситибанк» бўлимини эгаллаб олинишига ундаган асосий сабаб сифатида буни амалга оширган шахснинг оғир молиявий ҳолатини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Тергов қўмитаси Москва шаҳар бошқармаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванова маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бошқарма терговчилари жиноятнинг асосий омили тариқасида гумонланувчининг оғир молиявий ҳолати ва турли банклар олдидаги қарздорликни қоплаш имкониятининг мавжуд эмаслигини кўриб чиқмоқда», — дея таъкидлаган Иванова.
26 август, жума куни суд гумонланувчи — Арам Петросяннинг ҳибсга олиш масаласини қўриб чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)