Пентагон Россияда 25 август, пайшанба кунидан бошланган кенг кўламли ҳарбий машқларга муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Россия қуролли кучларида ҳарбий тайёргарликнинг тўсатдан текширилиши бошланганидан хабаримиз бор. Россия мавжуд келишувлар доирасидаги тегишли мажбуриятларини бажариши, шунингдек, қўшнилари олдида мазкур ҳаракатлар кўлами ва йўналиши борасидаги шаффофлик таъминланишини кафотлатлашига умид қиламиз», — дея таъкидлаган Пентагон вакили Мишель Балданца.
Вакилга кўра, АҚШ текширишлар, шунингдек, улардан кейинга мўлжалланган «Кавказ-2016» стратегик машғулотлари ўтказилиши билан боғлиқ вазиятни синчиклаб кузатиб бормоқда. Айни пайтда, Украина шарқида зўравонликнинг фаоллашгани ва Россия ўтказаётган машқлар ушбу мамлакатга яқинлигидан хавотир билдирмоқда.
Изоҳ (0)