Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали музокара ўтказиб, халқаро кун тартиби бўйича икки томонлама мулоқотни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда, Кремль матбуот хизматига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Президентлар Россия–Туркия муносабатларини сиёсий ва савдо-иқтисодий йўналишларда янада ривожлантириш масаласини муҳокама қилиб, бу борада 9 август куни Санкт-Петербургда эришилган келишувлар муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)