Дунёдаги энг семиз бола деб тан олинган индонезиялик Ария Пермана юришни бошлаш учун вазн ташлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда, Daily Mail’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Боланинг вазни 230 килограммни ташкил этарди. У мустақил равишда юриш қобилиятини йўқотиб, мактабга бормай қўйган эди. Ҳозир у 5 килограмм вазн ташлади ва эндиликда машғулотларда яна қатнашишдан умид қилмоқда.
Маҳаллий матбуотнинг диққат-эътибори боис бола овқатланишига жиддий эътибор қарата бошлади. У ҳар бир-икки соатда бир неча дақиқа юради, ҳар куни сузиш билан шуғулланади, шунингдек, соғлом овқат тановул қилади.
Изоҳ (0)