YouTube сервисида ижтимоий тармоқ функциясини бажарадиган янги Backstage бўлими очилади. Бу ҳақда, VentureBeat нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Backstage таниқли видеоблогерларга ўз обуначилари билан нафақат роликлар, балки қисқа хабарлар ва фото ёрдамида мулоқот қилиш имкониятини беради. Бу каби хабарлар фойдаланувчиларнинг тасмасида ижтимоий тармоқлардаги каби акс этади.
Янги бўлим шу йилда ишга туширилади.
Изоҳ (0)