Австралиянинг Domino’s Pizza компанияси Янги Зеландияда дунёда биринчи учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида етказиш сервисини ишга тушириш режалари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Жорий йилда Янги Зеландияда синовдан ўтказиш бошланадиган лойиҳа Американинг юкларни учувчисиз учар қурилмалар орқали етказишга ихтисослашган Flirtey компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Domino’s маҳсулотларини етказишда дронларни Австрия, Бельгия, Франция, Нидерландия, Япония ва Германияда ҳам қўллаш режасини кўриб чиқмоқда.
Domino’s раҳбари Дон Мейжнинг сўзларига қараганда, дронлар етказишнинг бошқа усулларидан кўра устунликларга эга бўлиб, йўллар ва автомобиллар ҳаракати билан боғлиқ чекловларга эга эмас.
Изоҳ (0)