Италияда юз берган зилзила қурбонлари сони 247 кишига етди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Аниқлик киритилишича, қутқарувчилар Аматриче, Аккумоли, Пескаре ва Аркуата-дель-Тронтода қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Рьети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди.
24–25 август кунлари Италияда мамлакат марказида рўй берган зилзила қурбонлари хотирасига миллий мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)