25 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. 6 ёшли ўзбекистонлик шахматчи спорт усталигига номзод бўлган дунёдаги энг ёш шахматчига айланди. «Сен 6 ёш-у 5 ойлигингда спорт усталигига дунёдаги энг ёш номзод бўлиб, шахматнинг янги рекордини ўрнатдинг».
2. Тошкент – Бухоро йўналишида «Афросиёб» тезюрар поездининг илк қатнови амалга оширилди. «Афросиёб» электр поезди Тошкентдан Бухорогача бўлган 600 километрлик масофани илгаригидек 7—8 соатда эмас, 3 соату 20 дақиқада босиб ўтиш имкониятига эга.
3. Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз такси ишга туширилди. nuTonomy компанияси йил охиригача ҳайдовчисиз бошқарувли машиналар сонини 12 тага етказишга ваъда бермоқда.
4. Янги Зеландияда пиццаларни учувчисиз учар қурилмаларда етказиш бўйича дунёдаги биринчи хизмат ишга тушади. Ҳозирда пицца етказувчи дронларни Австрия, Бельгия, Франция, Нидерландия, Япония ва Германияда ҳам қўллаш режаси кўриб чиқилмоқда.
5. Хосе Мария Мендес машғулотлардан 3 кунга ғойиб бўлиб қолган ўзбекистонлик дарвозабонни ЖЧ рўйхатидан ўчириб ташлади. Бунга қадар футзал терма жамоаси сафида 3 та дарвозабон Колумбияга жўнаб кетиши керак эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)