5 сентябрь куни Тошкент Политехника музейида Голландиянинг Эндховен технология университети талабалари билан учрашув бўлиб ўтади, улар электр мотоциклларда Европадан Яқин Шарқ ва Марказий Осиё орқали Хитойга саёҳат уюштиради. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу акцияни голландиялик талабалар байкерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида амалга оширади. Уларнинг электр мотоцикллари муқобил энергия — экологик тоза ва хавфсиз энергиядан фойдаланиш имкониятининг яққол исботидир.
Ёшлар ўз электр мотоциклларида дунё бўйлаб саёҳат қила оладиган жамоа яратиш орзусини «ШТОРМ Эндховен» лойиҳаси орқали амалга оширди.
Учрашув 5 сентябрь куни 15:00 да Политехника музейида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)