Ўзбекистонда 26 август, жума куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 26 августга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида +20 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +21 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +23 даражагача илиқ бўлади.
Жума куни кундузи мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +22...+27 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +35 даражагача, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +36 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +37 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +38 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)