Туркия томонидан олиб борилаётган Сурия шимолидаги Жараблус вилоятини ИШИД жангариларидан тозалаш операцияси доирасида турк махсус бўлинмалари Сурия ҳудудига кирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, турк қўшинларининг қуруқликдаги операцияси ҳали бошланмади, бироқ чегарада бунга тайёргарлик кўрилмоқда.
Олдинроқ Туркия артиллерияси халқаро коалиция билан биргаликда ўтказилаётган операция давомида Жараблусга зарбалар берган ва авиапарвозларни амалга оширганди. Артиллерия Жараблусдаги 63 та маррага жами 224 маротаба зарба бергани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)