Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Жанубий Кореяни THAAD ракетага қарши тизимини жойлаштириш режаларидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда у Жанубий кореялик ҳамкасби Юн Бён Се билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Хитой ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар кейинги пайтда Сеул ҳамда Вашингтон мамлакат ҳудудида АҚШнинг THAAD зенит ракета мажмуаларини жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилгани туфайли мураккаблашди. Бунга КХДР томонидан «ракета-ядро таҳдиди» сабаб тариқасида кўрсатилмоқда. Россия ва Хитой эса мазкур режалар амалга оширилишига қатъий қарши чиқмоқда.
Маълумот учун, Токиода 24 август, чоршанба куни Япония, Хитой ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама музокаралари бошланди.
Изоҳ (0)