Италияда мамлакат марказида рўй берган зилзила қурбонлари хотирасига миллий мотам эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
24–25 август кунлари мамлакатнинг барча расмий муассасаларида миллий байроқ туширилади. Бу ҳақда табиий офатдан жабр чеккан ҳудудларга инспекция билан йўл олган мамлакат бош вазири Маттео Ренци баёнот берди.
Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, зилзила қурбонлари сони 84 кишини ташкил этди.
Изоҳ (0)