• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Непал тоғ туризмини ривожлантириш мақсадида 97 та Ҳимолай чўққисини кейинги 2 йил давомида бепул забт этишга рухсат беради. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Маълум қилинишича, тўлов бекор қилинадиган чўққилар Непалнинг Карнали ва Судурпасчим провинцияларида жойлашган бўлиб, уларнинг баландлиги 5970 метрдан 7132 метргача. Бу ҳудудлар мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, улар энг камбағал ҳамда кам ривожланган провинциялар сирасига киради.

    Бу қарордан олдинроқ Эверест чўққисига чиқиш учун рухсатнома нархи сентябрдан бошлаб оширилиши эълон қилинган эди. Унга кўра, алпинистик мавсумида (апрель–май) дунёнинг энг баланд чўққисига чиқиш учун тўлов 15 минг долларга етади.

    Непал туризм департаменти 97 та чўққига бепул чиқиш ташаббуси мамлакатнинг ҳали кашф этилмаган туристик масканларини оммалаштиришга хизмат қилишига умид билдирмоқда. Маълумот ўрнида, алпинизм мамлакатда муҳим даромад манбаси саналади — Непал дунёдаги энг баланд 10 тоғнинг барчасига эгалик қилади. Биргина тоғга чиқиш рухсатномаларининг ўзидан 2024 йили 5,9 миллион доллар даромад олинган. Бунинг 3/3 қисми Эверест ҳиссасига тўғри келади.

     “Гўзаллиги ҳайратланарли бўлса-да, Карнали ва Судурпасчим провинцияларига турист ва алпинистлар жуда кам боради, чунки ҳудудга кириш жуда қийин. Янги тартиб бу ҳолатни ўзгартиришига умид қиламиз. Бу ўз навбатида янги иш ўринлари яратади, даромад келтиради ва маҳаллий иқтисодиётни мустаҳкамлайди”, деди Непал Туризм департаменти директори Ҳимал Гаутам.

    Бироқ расмийлар ушбу ҳудудларда инфратузилма ва транспорт имкониятларини яхшилаш бўйича режа тузганми ёки йўқ — ҳозирча номаълум. Ушбу чўққига бепул чиқиш ташаббуси амалиётга татбиқ этилса, маҳаллий аҳоли катта оқимдаги сайёҳларни қабул қила оладими? Бу масала ҳам савол остида.

    Таъкидланишича, сўнгги 2 йилда юқорида таъкидланаётган 97 та чўққидан фақат 68 тасига алпинистлар қадам қўйган. Эверестга чиқиш учун эса 2024 йилнинг ўзида 421 та рухсатнома берилган. 8849 метр баландликдаги Эверест чўққиси сўнгги йилларда ортиқча гавжумлик, экологик муаммолар ва бир қатор фожеали воқеалар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Непал Олий суди 2024 йилнинг апрель ойида ҳукуматга Эверест ва бошқа йирик чўққиларга бериладиган рухсатномалар сонини чеклашни буюриб, “тоғларнинг қабул қила олиш имконияти ҳурмат қилиниши керак”лигини таъкидлаган.

    Маълумот учун, Непал парламентида кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳасига кўра, Эверестга чиқишни истаган ҳар бир алпинист аввал мамлакатдаги баландлиги 7 минг метрдан ошган тоғ чўққисини забт этган бўлиши лозим. Шу боис Карнали ва Судурпасчимдаги бепул чўққилар “идеал тайёргарлик макони” сифатида эътироф этилмоқда.

    12 август, 12:45   Изоҳ (0)   520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳимолай#Эверест#чўққи#Непал#бепул

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Винисиус Жуниор билан музокара бошлади

    Спорт | 12 август, 15:50

    Ўзбекистонда диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатган уч нафар қиз жазоланди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:47

    Тошкент аэропортида икки қизни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:40

    “Нижний Новгородда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган” Тошкентдаги университет талабаларининг видеочиқишига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:32

    Мадонна Рим папасига Ғазога боришни даъват қилди

    Дунё | 12 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.