Япониядаги иссиқ об-ҳаво охирги ҳафтада 5,4 мингдан ортиқ одамнинг шифохонага ётқизилишига сабаб бўлди, яна қуёш уришидан беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 23 август, сешанба куни мамлакатнинг Бош ёнғин бошқармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
15—21 август кунлари мамлакатнинг марказий қисмида иссиқ об-ҳаво бироз пасайган, шунинг учун шифохонага жойлаштирилганлар сони аввалги ҳафтага қараганда камайган.
Расмийларнинг маълум қилишича, жазирамадан энг кўп 65 ёшдан катта кекса кишилар азият чекмоқда.
Японияда иссиқ об-ҳаво июнь ойи ўртасидан буён давом этмоқда. Фақат июль, август ойларида 30 мингдан ортиқ одам шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)