Финляндия шу йил кузда АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Юсси Ниинисто маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Вазирга кўра, Скандинавия мамлакатларида Россиянинг минтақадаги ҳарбий фаоллиги фонида тайёрланаётган шартнома НАТОга аъзоликни кўзда тутувчи ҳарбий ёрдам ҳақидаги мажбуриятни ўз ичига олмайди.
«Келишув биз шундоқ ҳам ҳозиргача биргаликда ишлаб келган ҳарбий тайёргарлик, ахборот алмашинуви ва тадқиқотлар йўналишларини қамраб олади», — дея таъкидлаган у.
Ниинистонинг таъкидлашича, Финляндия АҚШ билан шартномани мазкур мамлакатда ноябрь ойида президент маъмурияти алмашгунча имзолашга интилмоқда. Олдинроқ, июнь ойида АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги шартнома Швеция томонидан имзоланганди.
Изоҳ (0)