Сомалидаги ҳукумат биноларидан бири яқинида автомобиль портлаб кетди, натижада камида 23 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» CNN телекомпаниясига таяниб.
Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар орасида шу яқин атрофда жойлашган мактаб ўқувчилари ва маҳаллий савдогарлар бор.
Ҳодиса Сомалидаги Пунтленд мухтор тумани, Галкао шаҳридаги ҳокимият биноси яқинида содир бўлди. Теракт учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» гуруҳи ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)