Италия жанубидаги Салерно тумани денгиз соҳилларидаги ғорга тушиш чоғида уч нафар тажрибали сувостида сузиш бўйича йўриқчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қутқарувчилар икки суткадан ошиқ давом этган қидирувлардан сўнг 21 август, якшанба куни улардан икки нафарининг жасадини 47 метр чуқурликдан олиб чиқди. Учинчи қурбонгача етиб боришнинг иложи бўлмади.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси сувостида сузиш бўйича йўриқчилар бўлган ва мунтазам равишда сузувчилар ҳамда сайёҳлар гуруҳларига ҳамроҳлик қилган. Бу гал улар мамлакатнинг турли шаҳарларидан келган ғаввосларнинг катта гуруҳига бошчилик қилган.
Салернодаги мазкур хавфли ғор турли йилларда 12 нафар сув остида сузиш ҳаваскорлари ўлимига сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)