Жанубий Корея ва АҚШнинг Ulji Freedom Guardian қўшма машғулотлари чоғида Пхеньянга нисбатан тажовуз белгилари пайдо бўладиган бўлса, КХДР уларнинг ҳарбий гуруҳларига превентив ядро зарбалари бериш билан таҳдид қилди. Бундай баёнотни Корея халқ армияси бош штаби вакиллари тарқатди, деб ёзади «Газета.ru».
Америка—Жанубий Корея ҳарбий машқлари 22 августдан сентябрь бошигача ўтказилади. Шимолий Корея муассасаси баёнотида айтилишича, ушбу машғулотлар мақсади — КХДРга кутилмаган зарба бериш ва унинг ҳудудини эгаллаб олиш.
Бундан ташқари, баёнотда КХДР қуролли кучлари «тажовуз ва уруш таянчи»ни йўқ қилиб, Корея ярим оролининг жанубий қисмини озод қилиш фурсатини пойлаётганлиги таъкидланади.
Изоҳ (0)