АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ директори генерал Майкл Хейден АҚШ президенти лавозимига республикачилардан номзод Дональд Трампга ҳам, унинг рақиби, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонга ҳам овоз бермаслигини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«АҚШнинг иккала асосий сиёсий партияларидан номзодларнинг ҳеч бири менга маъқул эмас, — деди у радиога берган интервьюсида. — Дўстларимнинг кўпчилиги бу оддий ҳол эканлиги ва улардан бирига овоз беришга тўғри келишини айтмоқда. Аммо мен бундай қила олишимга кўзим етмаяпти».
Кичик жорж Буш ва Барак Обама президентлик даврларида ишлаган генерал иккала номзод борасида ҳам шубҳага бормоқда. «Овоз бериш бизнинг муқаддас ҳуқуқимиз ҳисобланади, у суверенитетимизнинг бир бўлагини олиб, уни муносиб бўлган кишига тақдим этади. Ва шу ерга келганда асосий партиялардан номзодларга нисбатан шубҳаларим пайдо бўлади».
Генерал номзодлардан қай бири ғолиб бўлишидан қатъи назар, улардан ҳеч бири катта фарқ билан бошқасидан ўзиб кетмаслигига умид билдирди.
Изоҳ (0)