Шри-Ланканинг SriLankan Airlines авиакомпанияси борт кузатувчилари раҳбариятни сархуш учувчининг Франкфурт-Майн (Германия)дан Коломбога учиб кетиш ниятидан хабардор қилди, деб ёзади «ТАСС». Ҳамкасбларининг демарши (намойишкорона мурожаат)дан кейингина эркак самолётни бошқаришдан бош тортди.
Самолёт 19 август, жума куни учиб кетиши керак эди, аммо воқеа ҳақида эндигина маълум бўлди. Учувчи ишга маст ҳолда келгани учун рейсни шанба кунга қолдиришга тўғри келди. Рейсга 259 йўловчи рўйхатдан ўтган эди.
Штурвалга сархуш ҳолда ўтирмоқчи бўлган учувчи ўз меҳнат фаолиятини бажаришдан четлаштирилди.
Изоҳ (0)