Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Нед Прайс Туркиядаги тўйда содир этилган терактни қоралади, деб ёзади «РБК».
«Ушбу ваҳшиёна ҳаракат ижрочилари сурбетлик ва разиллик билан тўй вақтини танлаб, ўнлаб кишиларни ўлдирди ва яралади», — деди Прайс.
Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги теракт 21 август куни юз берди. Худкуш террорчи тўйда рақсга тушаётган оломон ичига кириб, портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Натижада 50 га яқин киши ҳалок бўлди, 90 дан зиёд киши жабрланди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон терактни амалга оширган худкуш кўпи билан 12—14 ёшда бўлганини маълум қилди.
Изоҳ (0)