Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Рамзан Қодиров республиканинг Ножай-Юрт туманидаги болаларга 700 дан ортиқ велосипед ҳадя қилди, деб ёзади «ТАСС».
Совғалар республиканинг биринчи президенти Аҳмад Қодиров номидаги минтақавий жамоатчилик фондидан келиб тушди. Акция Аҳмадҳожи Қодировнинг таваллуд кунига бағишланган «Беноевский баҳори — 2016» фестивали доирасида ўтказилди.
«Болалар, сизнинг тинч келажагингиз учун ҳалок бўлганларнинг барчасини дуо қилинг, яхши ўқинг, спорт билан шуғулланинг. Сиз — республикамиз келажагисиз», — деди Қодиров болаларга юзланиб.
«Беноевский баҳори» фестивали ҳар йили ўтказилади. 2015 йилда велосипедлар 500 нафар болага ҳадя қилинганди.
Изоҳ (0)