Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги тўйда амалга оширилган теракт қурбонлари сони 53 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ 50 киши худкуш ҳужуми қурбони бўлгани билдирилганди.
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ мазкур теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади. Олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон терактни ёши 14 дан ошмаган ўсмир амалга оширганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)