Филиппин БМТни тарк этмайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Перфекто Ясай маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Халқаро ташкилотдан кўпдан-кўп афсусланаётганимизга қарамай, биз БМТга интиламиз. Ундан чиқиш ҳақидаги баёнот ушбу чуқур афсус ва тушкунлик ифодасидир», — дея таъкидлаган сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Филиппин президенти Родриго Дутерте расмий Манила наркосавдога қарши курашаётган услублар БМТ томонидан танқид қилинаётгани сабабли мамлакат халқаро ташкилотни тарк этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Изоҳ (0)