Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги тўй чоғида уюштирилиб, ўнлаб одамларни ҳаётдан олиб кетган терактни ўсмир амалга оширди. Бу ҳақда, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг баёнотига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
У илгари келтирилган сонларни тасдиқлаган ҳолда қурбонлар сони 51 кишини, ярадорлар сони эса 69 кишини ташкил этганини, улардан 17 нафари оғир аҳволдалигини айтиб ўтди.
Илгарироқ Эрдўғон ҳужум учун ИШИД жавобгар бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)