Сомалидаги Пунтленд мухтор тумани, Галькао шаҳридаги ҳокимият биноси яқинида террорчи-худкуш автомобилни портлатиб юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Икки кучли портлаш ва отишма овози эшитилгани айтилмоқда: олдинига юк автомобили, орадан бир дақиқа ўтиб, яна бир автомобиль портлаган.
Теракт оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган. Улар орасида хавфсизлик хизмати ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари бор. Теракт учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» гуруҳи ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)