Афғонистон ҳукумат кучлари Қундуз вилоятидаги муҳим аҳамиятга эга ҳудудни қўлга киритди ва уни толиблардан тозалашга эришди. Бу ҳақда вилоят губернатори маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Tolo мустақил янгиликлар телеканали ҳукумат кучлари Қундуздан 30 километр шарқда жойлашган Хонобод шаҳрини эгаллаганлигини тасдиқлади. Маҳаллий манбаларга кўра, «Толибон» жангарилари ҳали ҳам округ штаби атрофида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хонобод 20 август, шанба куни эрталаб толиблар томонидан эгалланганди.
Изоҳ (0)