Рио—2016 Олимпиадасининг 80 килограммдан зиёдроқ бўлган таэквондочилари ўртасидаги турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши керак бўлган Дмитрий Шокин биринчи жангини хитойлик Сен Сиаога қарши ўтказди.
1/8 финал босқичидан жой олган тўқнашув ўзбекистонлик таэквондочининг 15:8 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди ва Шокин чорак финал чиптасига эга чиқди.
Дмитрий Шокин Рио—2016 медаллари учун курашни давом эттиради.
Изоҳ (0)