Марий Эл (Россия) пойтахти Йошкар-Ола кўчаларидан бирида маҳаллий аҳоли йирик илон пайдо бўлгани ҳақида полицияга хабар берди. Бу ҳақда республика ИИВ маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Чақирувга биноан етиб келган полициячилар йўлкада 1,5—2 метрли тўрли бўғма илонга дуч келди. Уни таёқ ёрдамида пластик пакетга киритишга муваффақ бўлинди. Шундан сўнг жонивор полиция бўлимига олиб келинди ва катта қутига солинди.
Ҳозирда бўғма илон маҳаллий ҳайвонот боғига жойлаштирилган. Полиция унинг эгасини қидирмоқда.
Изоҳ (0)